Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АОКА раҳбарлигидан кетди

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АОКА раҳбарлигидан кетди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда АОКА директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент Администрациясига киритишгани ва Президент Администрацияси томонидан ушбу мурожаатлари кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинди.

Тадбир доирасида Агентлик директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева ўз раҳбарлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари ҳақида қисқа ҳисобот бериб, шунингдек, келажакдаги жамоатчилик йўналиши билан боғлиқ режалари борасида фикр билдиришди.

Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари З.Низомиддинов Агентлик томонидан эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлаб, К.Алламжонов ва С.Мирзиёеваларнинг республикамизнинг ОАВ соҳасида демократик ислоҳотларни амалга оширишда, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро муносабатлари самарадорлигини оширишдаги шахсий ҳиссаларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон давлати ривожланиши йўлидаги келгуси ишларига зафарлар тилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг