Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда доллар бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди

Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.Н. фуқаро Г.Ш.га 3 900 АҚШ долларини 49,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Х. фуқаро У.А.дан 4 000 АҚШ долларини 50,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.И. фуқаро Н.И.дан 4 000 АҚШ долларини 50,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.М. фуқаро Ф.К.дан 3 500 АҚШ долларини 44,3 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter