Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда доллар бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди

Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда доллар бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.Н. фуқаро Г.Ш.га 3 900 АҚШ долларини 49,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шунингдек, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Х. фуқаро У.А.дан 4 000 АҚШ долларини 50,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.И. фуқаро Н.И.дан 4 000 АҚШ долларини 50,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.М. фуқаро Ф.К.дан 3 500 АҚШ долларини 44,3 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг