Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда эркак хотинини ўлдириб қўйди. Сўнг...

Самарқандда эркак хотинини ўлдириб қўйди. Сўнг...

Иллюстратив фото

Самарқанднинг Пастдарғом туманида қотиллик содир бўлди. Туманнинг Зангибой маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро хотинини уриб ўлдиргани айтилмоқда. Манбамизга кўра, воқелик куни кеча юз берган. Фожиага эр-хотин ўртасида юз берган оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани эҳтимоли юқори.

«Xabar.uz» сўровига пешонаси тиришибгина жавоб берган Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов воқелик юз берганини тасдиқлади. Яна аниқлик киритдики, эр (1991 йилда туғилган) турмуш ўртоғини (1996 йилда туғилган) калтаклаб эмас, бўғиб ўлдириб қўйган. Сўнг жиноятини яшириш мақсадида гўёки аёли ўз жонига қасд қилгандай таассурот уйғотиши учун мурдани яшаш уйининг қурилиши тугалланмаган қисмига олиб кириб, арқондан ясалган сиртмоқни бўйин қисмига боғлаб қўяди. Сўнг хотини «ўзини ўзи осиб қўйгани» ҳақида ИИБга хабар беради.

Бироқ туман прокуратураси терговга қадар суриштирув ўтказиш жараёнидаёқ асл воқеликни аниқлади. Шу тариқа унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан «иш» қўзғатилиб, процессуал тартибда қўлга олинди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Дарвоқе, Бош прокуратура масъули билан қисқа мулоқот жараёнида қуйидагича савол ўртага ташланганди: содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар ҳамда уларнинг фош этилгани ҳақида мунтазам ахборот бериб келган прокуратура кейинги пайтда «пассивлашди», нега?

Савол очиқ қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг