Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хонанда Санжайнинг чиқишига ўз муносабатини билдирди.

«Хонанда Санжай долзарб масалани кўтарган бўлиб, шаҳримизда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги учун одамларни бефарқ бўлмасликка чақирган, улар томонидан музқаймоқ қоғозлари, сигарета қолдиқлари, турли салқин ичимликлар идишларини хоҳлаган жойларга ташлаб кетаётганлигини таъкидлаган. Бундай салбий ҳолатлар айниқса, ёз пайтида кўпайиб, гўзал пойтахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиши табиий ҳол.

Шу билан бирга, шаҳримиз озодалиги учун кўплаб инсонлар меҳнат қилаётганлиги ва уларнинг муносиб меҳнатини таъкидлашимиз ҳам лозим.

 Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайга пойтахтимиз тозалигига муносиб ҳисса қўшмоғи учун уни ўзи истиқомат қилаётган Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф этади.

Хонанда Санжайдан ушбу таклифни қабул қилиши учун +998977015111 телефон рақамига мурожаат этиш сўралади», дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг