SANTO компанияси журналист ва блогерлар билан учрашув ўтказди
SANTO компанияси бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан учрашув ташкил этди. Мақсад мазкур компания фаолияти билан оммавий ахборот воситалари ходимларини кенг таништириш бўлди.
Компания Марказий ва Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бозорларида фаолият юритувчи Polpharma халқаро фармацевтика гуруҳи таркибига киради. Қозоғистон ва Марказий Осиё бозорлари учун юқори сифатли арзон дори воситаларини ишлаб чиқаради ва етказиб беради. Унинг Қозоғистонда заводи, Ўзбекистон ва Қирғизистонда ваколатхоналари бор. SANTO компаниясининг ваколатхонаси мамлакатимизда жорий йилнинг 1 январида очилган.
Чимкентда жойлашган завод 17 гектар ҳудудни эгаллайди, бу ерда асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш қувватларининг GMP стандартларига мувофиқ фаолият юритиши учун барча зарур майдонлар, шунингдек, янада ривожлантириш учун захира ҳудудлар мавжуд. Қозоғистон бўйлаб ходимлар сони 1200 нафардан ортиқ. Завод нафақат ички бозор учун маҳсулот ишлаб чиқармоқда, балки уларни яқин ва узоқ хориж мамлакатларига ҳам фаол экспорт қилмоқда.
2019 йилда Polpharma гуруҳи Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида илгари рўйхатдан ўтмаган дори воситасини ўзаро тан олиш бўйича рўйхатга олиш гувоҳномасини олди.
2020 йил ноябр ойида Чимкентдаги SANTO заводи рекорд миқдорда, яъни 9,7 миллион пакет тайёр дори воситалари ишлаб чиқарди.
Компания одамларга ўзларини яхши ҳис қилишлари, кўпроқ ишлашлари ва узоқ умр кўришлари учун соғлом бўлишга ёрдам беришни шиор қилиб олган.
Учрашувда журналистларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter