Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади — «Ўзгидромет»
Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ, шимолда 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter