Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво 15 даражагача илиқ бўлади
Бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикасида, эрталаб Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Эрталаб туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter