Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати 22 даражагача чиқади

Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати 22 даражагача чиқади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-19° илиқ, баъзи жойларда 22° илиққача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-21° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг