Сенат раиси Сергелидаги воқеа жабрланувчиларига ҳамдардлик билдирди
Бугун, 29 сентябрь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
Олий Мажлис Сенатининг 45-ялпи мажлиси ўз ишини аввалида, Сенат Раиси куни кеча пойтахтимизнинг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган ҳамюртларимизга парламент юқори палатаси номидан ҳамдардлик билдирди:
«Давлатимиз Раҳбарининг топшириғига биноан ҳолат бўйича зудлик билан Ҳукумат комиссияси иш бошлади.
Ҳозирда комиссия ҳолат сабабларини ўрганиш ва талафотларни бартараф этиш, жумладан жабрланганларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Ишонамизки, тез фурсатларда ходиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилади.
Фурсатдан фойдаланиб, бундай оғир дамларда матонат кўрсатаётган қутқарувчи – ҳарбийларимизга (ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ), шифокорларимизга, қолаверса, жабланганларга беминнат ёрдам қулини чўзаётган фидойи ҳамюртларимизга ҳамда волонтёрлик ҳаракатига барча сенаторлар номидан миннатдорчилик билдирамиз», деди Танзила Норбоева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter