Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Очилбой Раматовни тақдирлади

Шавкат Мирзиёев Очилбой Раматовни тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовни мукофотлаш бўйича фармонни имзолади. 

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

«Давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни, йирик бунёдкорлик лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини оширишга қўшаётган катта ҳиссаси, ёш авлодни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Жуманиязович Раматов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлансини» дейилади фармон матнида. 

Эслатиб ўтамиз, Раматов аввал транспорт вазири вазифасини ҳам бажарган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг