Шифокор кимга қовоқ ейиш мумкин эмаслигини айтди
![Шифокор кимга қовоқ ейиш мумкин эмаслигини айтди](https://xabar.uz/static/crop/1/6/920__95_16533552.jpg)
Қовоқни катталар кунига 200-300 грамм, болалар эса 100 грамм истеъмол қилишлари мумкин, деди Москва соғлиқни сақлаш бошқармасининг мутахассиси Андрей Тяжелников РИА Новости билан суҳбатда. Бу ҳақда abnews.ru хабар бермоқда.
Шунингдек шифокор қандли диабет, сурункали гастрит ва кислота танқислиги билан оғриган, буйрагида тоши бор одамлар қовоқни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари кераклигини таъкидлади.
Овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши, панкреатит ва холестериннинг кучайиши мавжуд бўлганда қовоқ истеъмол қилишдан тийилиш керак, дея қўшимча қилди у.
Маълумот ўрнида: қовоқда кўп миқдорда витаминлар ва микроэлементлар мавжуд. Шунингдек, табиий антиоксидантлар ва ўсимлик оқсилининг манбаи ҳисобланади. Қовоқ овқат ҳазм қилиш ва метаболизмни яхшилайди, кўриш, иммунитет тизими, юрак ва жигар фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, таркибидаги фитостероллар туфайли қовоқ «ёмон холестерин» даражасини камайтиришга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter