Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор кўриш қобилиятини яхшилаш бўйича муҳим маълумотларни ошкор қилди

Шифокор кўриш қобилиятини яхшилаш бўйича муҳим маълумотларни ошкор қилди

Яхши кўриш қобилиятини сақлаб қолиш учун инсон хилма-хил маҳсулотларни истеъмол қилиши керак. Бу ҳақда офталмолог Шафиқ Раҳмон Utro.ru порталига берган интервюсида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, айниқса гўшт, қизил қалампир, қизил икра, помидор ва резаворлар кўз ва кўриш қобилияти учун фойдали саналади.

Шифокор таъкидлаганидек, ушбу маҳсулотлардаги озуқа моддалари катарактанинг ривожланиши ва бошқа салбий таъсирларнинг олдини олади.

Тўқ сариқ ва сариқ рангли мева ва маҳсулотлар ҳам кўриш сифатига фойдали таъсир кўрсатади, дейди офталмолог. Булар ўрик, апелсин, картошка, грейпфрут, қовун, лимон ва сабзи бўлиб, улар таркибида С витамини, сабзи ва ўрикларда эса ҳам бета-каротин мавжуд. Ушбу моддалар ҳам шубҳасиз кўз фаолиятини яхшилайди.

Шу билан бирга, мутахассис спиртли ичимликлар кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг