Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор ўсимталар ва саратоннинг олдини олувчи маҳсулотни айтди

Шифокор ўсимталар ва саратоннинг олдини олувчи маҳсулотни айтди

Диетолог Ксения Уваровская қовоқнинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Ушбу сабзавот ўсимталар ривожланишининг олдини олади, дейди шифокор. 

Брокколи каби қовоқ ҳам сулфорофан манбалари ҳисобланади. Ушбу модда ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилувчи онкопротектор ҳисобланади. Шунингдек, у жигарни зарарли моддалардан тозалашга ҳам ёрдам беради.

Қовоқ толага ҳам бой. Бу ичак фаолиятини яхшилайди, озиқ-овқат ўтишини осонлаштиради ва ҳаракатни рағбатлантиради. Бундан ташқари, қовоқ холестерин ва қон шакарини камайтиришга ёрдам беради. Пектин организмдан ортиқча холестеролни ўзлаштиради ва глюкозанинг тез сўрилишини олдини олади.

Калий туфайли қовоқ танадан ортиқча суюқликни сиқиб чиқаради ва қон босимини пасайтиради. 200 грамм сабзавот таркибида 524 мг калий ёки кунлик қийматнинг 17 фоизи, шунингдек, 34 грамм С витамини мавжуд.

Қовоқнинг кўриш қобилиятини яхшиловчи озуқа эканини кўп киши билмайди. Унда лутеин ва зеакцантин каротеноидлари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг