Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор қовун истеъмол қилишда айрим огоҳлантиришлар билан чиқди

Шифокор қовун истеъмол қилишда айрим огоҳлантиришлар билан чиқди

Фото: Xabar.uz

Қовун жуда кўп шакарни ўз ичига олади ва бу соғлиқ учун маълум хавф туғдиради, деди россиялик диетолог Елена Соломатина.

Қовун меваларида жуда кўп толалар, кремний ва С витамини, шунингдек, фолий кислотаси мавжуд. Мутахассиснинг сўзларига кўра, қовун таркибидаги шакар организмга зарур энергия беради, аммо уни истеъмол қилишда меъёрга риоя қилиш зарур.

«Қандли диабет ва ортиқча вазндан азият чекувчи одамлар, худди тарвуз каби, ширин қовунларни  кўп истеъмол қилиши шарт эмас», дейди Соломатина.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, қовунни мавсум бошида сотиб олмаслик керак, иложи борича етарлича пишиши керак. 

«Агар сиз қовунни машина юкхонасидан ёки йўл четидаги растадан сотиб олсангиз, ҳеч ким унинг талаб даражасида эканига кафолат бера олмайди. Қолаверса, қовунни сўйилган ҳолатдан сотиб олмаслик керак», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг