Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Абдураҳмоновга кўкрак нишони берилди

Шуҳрат Абдураҳмоновга кўкрак нишони берилди

Фото: Xabar.uz

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов коммунал соҳа ва аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вилоят уй-коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 23 май куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев кўкрак нишонини ҳокимга топшириш чоғида Андижонда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берган.

Буни қарангки, ушбу вилоятда яшовчи аҳоли вакилларидан тоза ичимлик сувидаги муаммолар бўйича доимий мурожаатлар тушиб туради.

Марҳаматликларнинг «кечки пайт сув сотадиганлар келишади» дейишганига ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ, «ҳеч бўлмаса Рамазонда сув бериб туришсин» дея арз қилган хўжаободлик маҳалла нуронийлари арзи ҳам ҳали ижобий ҳал бўлдими-йўқми, бизга қоронғу. Балки вилоят раҳбарига берилган ушбу рағбат туфайли муаммолар тезда ечимини топиб қолар, насиб.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг