Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швейцариядаги курортда 40 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди: Ўзбекистон ҳамдардлик билдирди

Швейцариядаги курортда 40 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди: Ўзбекистон ҳамдардлик билдирди

Швейцария курортидаги клубда содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида 40 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди. 100 га яқин одам жароҳат олди, уларнинг кўплари жиддий куйишлар билан касалланган.

Blisk хабар беришича, ёнғинга пиротехника сабаб бўлган бўлиши мумкин. Концерт пайтида ишлатилган пиротехника ёнғинга сабаб бўлгани айтилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа терроризм билан боғлиқ деб ҳисобланмаётганини таъкидладилар. 

Ўзбекистон мазкур воқеага муносабат билдирди.«Швейцариянинг Кран-Монтана шаҳрида содир бўлган, ўнлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган фожиали ёнғин ҳақидаги хабарни катта қайғу билан қабул қилдик. 

Марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаймиз», дейилади баёнотда. 

Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги ва Швейцариядаги дипломатик ваколатхоналари маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирги вақт ҳолатига кўра, вафот этганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг