Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сиз қанчалик сиёсий фаолсиз — буни сайлов жараёнида кўрсатинг! (видео)

Сайловлар демократик жамиятнинг асосий жиҳати бўлиб, фуқаролар ўз вакилларини танлаши, мамлакат тараққиёти йўналишини белгиловчи муҳим қарорлар қабул қилиш механизми бўлиб хизмат қилади.

Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, сайловда овоз бериш тартиби ва сайлов участкасини аниқлаш ҳақида гаплашамиз.

Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига кўра: «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади».

Ўзбекистон Республикасида сайлов умумий, тенг, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали, очиқ ва ошкора ўтказилади.

Сайлов куни ҳамда сайлов кунигача 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жорий йилнинг 9 июль санасида ўтказилади.

Сайловда овоз бериш тартиби

Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

Сайловчи бюллетенни мустақил тўлдириш имконига эга бўлмаса, ўз хоҳишига кўра, участка сайлов комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақли.

Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра участка сайлов комиссияси биносига кела олмаган тақдирда, уларнинг илтимосига кўра участкага сайлов комиссияси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади.

Сайлов участкасини қандай аниқлаш мумкин?

Одатга кўра, сайлов участкамизни хонадонга келган таклифнома орқали билиб оламиз. Ёки Сайлов участкасини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

МСКнинг saylov.uz веб-сайтидан «Хизматлар» саҳифасини танланг

  • Кейин, «Овоз берувчиларнинг электрон рўйхатида бормисиз?» бўлимига киринг
  • Паспорт ёки ID-картангиз серия ва рақамини киритинг
  • Туғилган кун маълумотларингизни киритинг
  • Математик амални бажаринг
  • Сўнгра, «излаш» тугмасини босинг
  • Шундан кейин, янги ойнада сайлов участкасининг рақами, манзили, участка комиссиясининг телефон рақами ҳамда харитада жойлашуви пайдо бўлади.
  • Хизматдан фойдаланиш учун QR-кодни сканер қилинг.

Сайловда фаол қатнашинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг