Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судьялар олий кенгаши беш нафар судьяни лавозимидан озод қилди

Судьялар олий кенгаши беш нафар судьяни лавозимидан озод қилди

Беш нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

  • Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси С. Турсунов;
  • Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг судьяси А. Юлдашев;
  • Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси  Б. Жўрабеков ёзма аризаларига кўра;
  • Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси И. Хакимова одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун;
  • Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг раиси Ш.Шарипов вафот этганлиги сабабли лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг