Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сунъий нафас олиш аппаратига уланган» — хонанда Зоҳид Рисқиевнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

«Сунъий нафас олиш аппаратига уланган» — хонанда Зоҳид Рисқиевнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Куни кеча, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Mega Planet савдо маркази олдида «Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси Зоҳид Рисқиев бошқарувидаги BMW машинаси ЙТҲга учрагани хабар қилинганди.

ССВ хабарига кўра, Юнусободдаги автоҳалокатда жароҳат олган икки бемор жонлантириш бўлимида, яна бири уйда даволанмоқда.

«Пойтахтимиздаги даволаш муассасасига олиб келинган автомашина бошқарувчиси З.Р.га «Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Чап елка соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Кома 1-2 даража» ташхиси қўйилган.

Тиббиёт ходимлари томонидан бемор бошидаги жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови берилган. Оғриқсизлантирилиб, ИВЛ аппартига уланган. Бош қисми МСКТ, ички аъзолари эса УТТ каби барча зарурий текширувлардан ўтказилган.

Айни пайтда З. Р. жонлантириш бўлимида.  Сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга барча тегишли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, «Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Кўкрак қафаси лат ейиши» диагнози қўйилган йўловчи Ж.Й. ҳам жонлантириш бўлимида зарур даво муолажаларини олмоқда. Унинг аҳволи ўрта оғир. Хушида.

Бемор Ж.И да эса «Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Чап томон юқори қовоқ, ўнг томон жағ ости ва бўйин соҳалари эзилиб йиртилган жароҳатлари» аниқланган.

Унга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зарур муолажалар ўтказилгач, аҳволи қониқарли бўлгани  учун амбулатор шароитда даволаниши учун уйига жавоб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда беморлар саломатлигини ўз назоратига олган. Муолажа жараёнлари учун етакчи тиббиёт мутахассислари жалб қилинган», дейилади ССВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ЙТҲ натижасида 1994 йилда туғилган Х.С. эса воқеа жойида вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг