Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сув тошқини бўлиб қолиши мумкин бўлган ҳудудларда жойлашган оромгоҳлар сони маълум қилинди

Сув тошқини бўлиб қолиши мумкин бўлган ҳудудларда жойлашган оромгоҳлар сони маълум қилинди

Айни вақтда сув тошқини бўлиб қолиши мумкин бўлган ҳудудларда жойлашган 24 та оромгоҳ мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Даврон Қамбаров маълум қилди.

Айтилишича, ҳозирги кунда республикада 1 минг 154 та оромгоҳ фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 200 таси стационар яъни табиат бағрида, тоғолди ёки тоғ ичида жойлашган бўлса, 954 та оромгоҳ мактаблар қошида ташкил этилган.

«Ҳар битта оромгоҳда хавфсизликни таъминлаш йўналишида ташкилот вакиллари, мутахассислари билан параллель равишда турли кор-хол юз берганда ёки фавқулодда вазиятлар содир бўлганда болаларни тезкорлик билан хавфсиз жойларга чиқариш, эвакуация қилиш йўллари кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, овозли огоҳлантириш тизимлари кўрикдан ўтказилмоқда, йўқларига эса ўрнатилмоқда», — деди Даврон Қамбаров.

Вазирлик вакилининг таъкидлашича, ўрганишлар натижасида сув тошқини бўлиб қолиши мумкин бўлган ҳудудда жойлашган оромгоҳлар ҳам аниқланган.

«Узгидромет ва шу каби ташкилотлар томонидан бизга берилган маълумотларга кўра, 24 та оромгоҳ сув тошқини содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда жойлашган. Ҳозирги кунда уларнинг сонини қисқартириш мақсадида ишлар амалга оширилмоқда. Яъни фарзандларимизга хавф туғдирмаслиги учун сел йўллари тўсилмоқда. Бунда муҳандислик ишларини амалга ошириш — тупроқ тўкиш, бетонлаш каби ишлари бажарилмоқда», — деди ФВВ масъул ходими.

Қўшимча қилинишича, ушбу оромгоҳларда фаолият юритадиган яъни уч ой давомида болаларга маъсул бўлган тарбиячиларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари, турли кўнгилсиз ҳолатларда қандай ҳаракатланиш юзасидан тушунчалар бериб келинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг