Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талабалар ўртасида ҳар йили «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади

Талабалар ўртасида ҳар йили «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади

Жорий йил 11 февралдаги ПҚ–59-сон қарор билан 2026 йилдан ҳар йили стартап лойиҳага айлантириш салоҳияти юқори бўлган ғояларни аниқлаш бўйича «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади. 

Танлов давлат олий таълим ташкилотларида ўтказилади ва ғолибларга 100 млн сўм грант берилади. Шунингдек, республика босқичи 10 та йўналиш бўйича ўтказилади, мукофот жамғармаси Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 10 млрд сўм этиб белгиланади.

2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида «Олийгоҳлар – стартаплар генератори» дастури амалга оширилади.

Бунда:

  • олий таълим ташкилотларида IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;
  • талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;
  • олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;
  • талабалар акселераторларида «стартап менежер» ва «стартап трекер» лавозимлари кўзда тутилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг