Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танзила Норбоева газ ва свет муаммолари бўйича Президентга ахборот берилишини айтди

Танзила Норбоева газ ва свет муаммолари бўйича Президентга ахборот берилишини айтди

Фото:«Norma.uz»

Айни соатларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси  бўлиб ўтмоқда. Ялпи мажлис Youtube порталида ҳам онлайн тарзда бериб борилаётгани боис кўплаб  фойдаланувчилар пайдар-пай  муносабат ёзиб қолдирилмоқда. Муносабатларнинг аксарияти  бугунги совуқ кунлар газ ва свет таъминотидаги муаммолар хусусида бўлиб,  сенаторлардан унга жиддий эътибор қаратиш талаб қилинаётир.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамаси жараёнида  сенатор Фармон Тошев Сенат раисидан ижтимоий тармоқларда билдирилаётган муносабатларга эътибор қаратишни сўради. Ўз навбатида парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева ялпи мажлисни бошқариши баробарида ижтимоий тармоқларни ҳам кузатиб бораётгани айтиб, бир неча аччиқ-аиичқ  муносабатларни ўқиб берди. Ва шу жойнинг ўзида Сенатнинг тегишли қўмитасига мутасаддилар билан боғланган ҳолда газ ва свет таъминотидаги тақчилликлар сабабига аниқлик киритиш топшириғини берар экан, бу ҳақда давлат раҳбарига ахборот берилажагини таъкидлади.

Алоҳида қад этиш шарт, тармоқда қолдирилаётган муносабат-изоҳларнинг аксарияти танқиддан иборат бўлмоқда.

Олий Мажлис Сенати  мажлиси давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг