Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТИВ Хитойда турмуш ўртоғи томонидан таҳқирланган яна бир қиз ҳақида маълумот берди

ТИВ Хитойда турмуш ўртоғи томонидан таҳқирланган яна бир қиз ҳақида маълумот берди

Скриншот

Куни кеча айрим  ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Хитойда яшаётган ва эркинлиги турмуш ўртоғи томонидан чекланаётганини маълум қилинган қиз билан боғлиқ видео тарқалди.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароси Шодиёна Давлатованинг ҳолати мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими томонидан назоратга олинган.

Ушбу ҳамюртимиз ўтган йили апрель ойида Андижон шаҳрида Хитой фуқароси билан қонуний никоҳдан ўтган ҳамда доимий яшаш учун ХХРга учиб кетган. Тез орада ички оилавий низолар туфайли элчихона кўмагида ватанга қайтган. Лекин кейинроқ ўз хоҳишига кўра яна турмуш ўртоғининг ёнига жўнаб кетган. 31 март куни Ш.Давлатова элчихонага қайта мурожаат қилган ва яшаш шароитлари ва турмуш ўртоғи томонидан зулм қилинаётгани тўғрисида шикоят қилган ҳамда Ўзбекистонга қайтиш истагини маълум қилган.

Оилавий келишмовчиликлар ва турмуш ўртоғи томонидан берилган ваъдаларнинг бажарилмаслиги туфайли шундай илтимос билан Ўзбекистон фуқароси М.Т. ҳам элчихонага мурожаат қилган. М.Т. воситачи фирма орқали хорижлик билан танишган ва ўтган йилнинг декабр ойида никоҳни расмийлаштириб Хитойга кетган.

Шу муносабат билан элчихона Хитойнинг тегишли ҳукумат органлари билан биргаликда мазкур ҳамюртларимизни Тошкентга қайтишига ёрдам бериш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра айни пайтда Хитой Халқ Республикасида худди шундай ҳолатга тушган ўнлаб фуқароларимиз мавжуд. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси томонидан уларнинг шахсини аниқлаш ва консуллик ёрдами кўрсатиш бўйича тегишли ишлар ташкиллаштирилган.

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароси М.Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот бериб, унинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг