Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркин Муҳитдинов экология тизимида масъул лавозимни эгаллади

Эркин Муҳитдинов экология тизимида масъул лавозимни эгаллади

Эркин Муҳитдинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида масъул лавозимга тайинланди.

Тегишли ҳужжатга кўра, Эркин Мадорбекович Муҳитдинов Экология вазирлигининг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 2024 йилнинг октябрь ойида президент раислигида ўтказилган йиғилишда хизматдаги қатор камчиликлари сабаб Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Эркин Муҳитдинов вилоят ҳокимига 2024 йил 20 май куни биринчи ўринбосар этиб тайинланган. Ундан олдин, 2023 йилнинг август ойидан Оҳангарон туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг