Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент мактабларида ниқоб мажбурий эмас — Санэпидқўм

Тошкент мактабларида ниқоб мажбурий эмас — Санэпидқўм

Фото: «РИА»

Тошкент шаҳридаги мактабларда 30 октябрдан бошлаб тиббий ниқоб тақиш тартиби жорий этилиши билан боғлиқ хабарлар тарқалганди. Санэпидқўм раиси ўринбосари Нурмат Отабеков бунга муносабат билдириб, ҳозир мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқлигини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда Ўзбекистон Бош давлат санитария врачининг шу йил 26 сентябрдаги қарори асос қилиб кўрсатиляпти. Нурмат Отабеков қарор сентябрда имзоланганини. аслида, ҳар йили мавсумий ўткир респиратор касалликлар ва грипп авж олишидан олдин бу каби қарорлар қабул қилиниб, жойлардаги муассасаларга тегишли тавсиялар бериб келинишини маълум қилди.

“Қарорда эпидемик вазият мураккаблашганда тиббий ниқоб тақиш белгиланган. Ҳозир эпидемик вазият барқарор, шундай экан, мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқ. Агар гуруҳда касалланган болалар бўлса, ўша бемор билан мулоқотга киришиш эҳтимоли бор жойлардагина ниқоб тақиш тавсия этилади”, деди Нурмат Отабеков.

Унинг таъкидлашича, ҳужжатда айтиб ўтилган тиббий ниқоб тақиш тартиби жойларда вазиятга қараб ҳал қилинади. Буни зинҳор ёппасига шундай тартиб жорий қилиняпти, деб талқин қилмаслик керак. Шу маънода, мазкур қарорга жойлардаги эпидемик вазият қай даражада мураккаб ёки мураккаб эмаслигидан келиб чиқиб, тегишли чора қабул қилиш учун мўлжалланган одатий ҳужжат сифатида қаралиши зарур.

Санэпидқўм раиси ўринбосари ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликларда имкон қадар ижтимоий масофа сақлаш ва мулоқот даврида ниқобда бўлиш мақсадга мувофиқлигини қўшимча қилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг