Тошкент шаҳар ҳокимига ёрдамчи тайинланди

Зиявиденов Иззатулла Нигматуллаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Иззатулла Зиявиденов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
2004 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимида қатор масъул вазифаларда фаолият юритиб келган
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter