Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
Пойтахт ҳокимлиги аҳолини огоҳлантирди.
Тошкентда бир неча кун давом этадиган ёғингарчилик ва шамол кучайиши кутилмоқда.
Тупроқнинг ҳаддан зиёд намланиши оқибатида дарахтларнинг илдиз тизими заифлашиши мумкин. Бу эса дарахтлар ва йирик шохларнинг қулаб тушиш хавфини оширади, айниқса эски ёки қийшайган дарахтлар кўп бўлган ҳудудларда.
Шу сабабдан қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралган:
- автомобилларингизни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирманг;
- шаҳар кўчалари ва ҳовлиларда ҳаракатланаётганда эҳтиёткор бўлинг;
- иложи борича эски ва қийшайган дарахтлар бор жойлардан узоқроқ юринг;
- ўзингизни, яқинларингизни ва шахсий мол-мулкингизни асранг.
Фавқулодда вазиятлар юз берса, қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш лозим: 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Тегишли шаҳар хизматлари кучайтирилган тартибда ишламоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter