Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати қайта ташкил этилди

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати қайта ташкил этилди

Фото: «Новости Узбекистана»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 февраль куни «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, Бош бошқарма Матбуот хизмати Бош бошқарма Ахборот мультимедиа маркази этиб қайта ташкил этилди, унинг асосий вазифалари этиб ўз ичига қуйидагиларни қамраб олувчи материалларни ижодий ёндашув асосида тайёрлаш ҳамда кунлик эфирга узатиш, шу жумладан, Интернет тармоғига жойлаштириш таъминланади:

— Тошкент шаҳрида содир этилган, айниқса, жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноят ва ҳодисалар тўғрисидаги холис маълумотлар;

— жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари иш жараёни ва эришилган натижалар ҳақидаги маълумотлар;

— ички ишлар органлари фаолиятини обрўсизлантирадиган ишончсиз ва нотўғри маълумотларга раддия бериш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Мультимедиа маркази ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Бош бошқарма бошлиғига Мультимедиа марказига мутахассислар (мухбир, оператор, видеомонтажчи, IT-мутахассис, студия-аппарат мажмуаси муҳандиси ва бошқалар)ни меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олиб, тўлов миқдорини белгилаган ҳолда шартнома асосида ишга жалб этиш ҳуқуқи берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг