Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳрига вақтинча янги бош имом-хатиб тайинланди

Тошкент шаҳрига вақтинча янги бош имом-хатиб тайинланди

Фото: Azon.uz

Бугун, 21 май куни, Тошкент шаҳрида жойлашган Минор жомеъ масжидида таровиҳ намози вақтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳрига вақтинчалик бош имом-хатиб вазифасини бажарувчи тайинланиши ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирган. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.

Шайх Абдулазиз Мансур аввал бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланган Эргаш Рустамовнинг ўз вазифасидан озод этилганини, шу билан биргаликда унинг бош имом-хатиб ўринбосари лавозимида қолиши тўғрисидаги буйруқни намозхонларга ўқиб эшиттирган.

Шундан сўнг, шайх Абдулазиз Мансур Анвар қори Турсуновнинг бетоблиги сабабли ЎМИ масжидлар бўлими мудири Раҳмонов Раҳимберди вазифасидан ажралмаган ҳолда ЎМИнинг Тошкент шаҳар вакили яъни бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14-май куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб турганликлари сабабли Рамазон ойида диний сохада айни иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрли лойиҳаларда масъуллик юклатилиши муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамовни вақтинча бош имом-хатиб вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг