Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳрини сотувга қўйган шахс мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди

Тошкент шаҳрини сотувга қўйган шахс мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди

15 ёшли А.А. «OLX» савдо платформасида «Тошкент шаҳри сотилади!» мазмунида эълон жойлаштирган ва унинг бошланғич нархини 250 миллиард АҚШ доллари деб белгилаган.

Ушбу эълон ижтимоий тармоқларда эътирозли муҳокамаларга сабаб бўлди.

«OLX» савдо платформаси бош директорининг айтишича, эълон бир неча дақиқадан сўнг блокланган. Мутахассис фойдаланувчилардан эълонларни жойлаштиришда барча маълумотлар тўғри ва ҳаққоний бўлишига эътибор қаратишларини сўраган.

Юқоридаги эълонни жойлаштирган 8-синф ўқувчиси бу ишни шунчаки ҳазил учун қилганини, бундай салбий муҳокамалар келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб кўрмаганини қайд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг