Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ва бошқа айрим ҳудудларда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда

Тошкент ва бошқа айрим ҳудудларда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

12 март куни Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши кутилмоқда. Айни пайтда ҳавода майда дисперс заррачалар — PM2.5 ва PM10 миқдори ошиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун республика ҳудудининг катта қисмида, жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам ғубор ва туман кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.

Бундай метеорологик ҳолат шамолнинг сустлиги, ҳаво намлигининг юқорилиги ва тунги ҳароратнинг пасайиши таъсирида юзага келади. Шу шароитда атмосферанинг ерга яқин қатламида ҳарорат инверсияси пайдо бўлиши мумкин.

Натижада ҳавонинг вертикал аралашуви сусаяди ва ифлослантирувчи моддалар, жумладан, чанг ҳамда PM2.5 ва PM10 каби майда заррачаларнинг тўпланиши учун шароит юзага келади. Оқибатда уларнинг ҳаводаги концентрацияси вақтинча ортиши мумкин.

Мутахассисларга кўра, шамол кучайиши ёки ёғингарчилик кузатилиши билан ҳаво сифати яхшиланади. Чунки бундай шароит атмосферанинг табиий тозаланишига ёрдам беради.

Маълумотларга кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқ бўлади. Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди, шамол 3–8 м/с тезликда эсади, ҳарорат эса 6–8 даража илиқ атрофида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг