Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирожиддин Эшқувватов қурилиш соҳасида раҳбарлик лавозимини эгаллади

Сирожиддин Эшқувватов қурилиш соҳасида раҳбарлик лавозимини эгаллади

Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.

Аввал бу лавозимда Козим Тўлаганов ишлаб келганди. Илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳокими бўлган Козим Носирович Тўлаганов 2018 йилда Қурилиш вазирига ўринбосар этиб тайинланганди. 

Козим Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг