Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятидаги уйлардан қимматбаҳо металл ва наркотиклар топилди

Тошкент вилоятидаги уйлардан қимматбаҳо металл ва наркотиклар топилди

Фото: Хавфсизлик

Жиноятчиликка қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида криминоген вазиятни соғломлаштириш ҳамда қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига алоқадор жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида Оҳангарон тумани, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди. 

Натижада, 9 нафар фуқаронинг яшаш хонадонларидан жами 17,5 тонна таркибида қимматбаҳо металл бўлган қум ва тошлар, уларга ишлов беришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, 135 г олтин, 25 г марихуана гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ов қуроли ва 42 дона ўқ-дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг