Тошкентда 2,5 млрд сўмлик сифати номаълум дорилар аниқланди
Тошкент шаҳрида 2,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда шубҳа остига олинган фуқаро А.Ю.нинг юк ташувчи автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси юкхонасидаги ем маҳсулотлари остига яширилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва давлат реестрида қайд этилмаган 156 турдаги 2,5 млрд сўмлик дори воситалари борлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ушбу модда сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш ва бошқаларни назарда тутади.
Аввалроқ Фарғона вилоятида ДХХ, божхона ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрига йўл олган «хавфли юк» тўхтатиб қолинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter