Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Наврўз байрами тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ва истироҳат боғлари рўйхати эълон қилинди

Тошкентда Наврўз байрами тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ва истироҳат боғлари рўйхати эълон қилинди

Фото: «Afisha.uz»

Тошкент шаҳар туманларининг марказий майдонларида «Наврўз» умумхалқ байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Шаҳар ҳокимияти расмий сайтида Наврўз байрами ўтказиладиган майдонлар ва истироҳат боғлари рўйхати эълон қилинди.

Шаҳар асосий саҳнаси: «Ўзэкспомарказ» ҳудудидаги майдон, асосий саҳна майдонида;

Бектемир туманида: «Қуёшча нури» боғи ҳудудида;

Миробод туманида: «Фурқат» номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда «Темирйўлчилар» маданият саройида;

Мирзо Улуғбек туманида: «Локомотив» номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда «Бобур» номидаги эко-боғда;

Сергели туманида: «Ёшлар» боғида ҳамда «Грин Парк» номидаги маданият ва истироҳат боғи (собиқ «Соҳил» боғи)да; 

Учтепа туманида: «Эко» боғида ва «Боғи шамол» номидаги маданият ва истироҳат боғида;

Олмазор туманида: Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда Талабалар шаҳарчасида;

Чилонзор туманида: «Ғофур Ғулом» номидаги маданият ва истироҳат боғида ва «Аква» боғида;

Шайхонтоҳур туманида: «Локоматив» маданият ва истироҳат боғида ҳамда «Наврўз» маданият ва истироҳат боғида, «Ибн Сино» маданият ва истироҳат боғида;

Юнусобод туманида: Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдонда;

Яккасарой туманида: «Дўстлик» номидаги маданият ва истироҳат боғида;

Яшнобод туманида: «Ашхобод» сайилгоҳида ҳамда «Дўстлик» боғида ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг