Тошкентда ота 2,4 млрд сўмлик алиментни тўлаб берди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида қарздор ота 2,4 млрд сўм миқдоридаги алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.
МИБ ахборот хизматининг хабар беришича, суднинг буйруғига асосан қарздор Ш.Ж. дан ундирувчи Ш.Д. фойдасига вояга етмаган 4 нафар фарзанди таъминоти учун ½ қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Учтепа туман бўлимига келиб тушган бўлиб, Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган ҳамда олинган жавоб хатларга кўра, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклари аниқланмаган.
Ўтказилган ижро ҳаракатлар давомида, қарздор Ш.Ж. вояга етмаган 4 нафар фарзанди таъминоти учун то улар вояга етгунига қадар олдиндан алимент миқдорини ҳисоблаб беришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Шунга кўра, алимент миқдори қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 50 фоизи миқдорида 2025 йил 1 августдан 2041 йил 1 апрелга қадар (16 йиллик) ҳисобланганда, жами 2 млрд 442 млн 482 минг 580 сўм этиб ҳисоб-китоб қилинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлар давомида, қарздор Ш.Ж. томонидан юқорида кўрсатилган сумма миқдоридаги алимент пули уй кўринишида ундирувчи Ш.Д.га тўлаб берилди ҳамда ундирувчининг розилигига асосан ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter