Тошкентда саккизта автобус йўналиши вақтинча ўзгаради

Тошкент шаҳрида 21 сентябрдан бошлаб Бектемир туманидаги Бектемир йўли ва Катта ҳалқа йўли кўчалари чорраҳасида йўл иншооти қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли мазкур чорраҳа вақтинча ёпилди.
Шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабарига кўра, шу муносабат билан 39, 45, 68, 93, 110, 117, 128, 130-сонли йўналиш автобуслари чорраҳа атрофида ташкил этилган вақтинчалик муқобил йўл орқали ҳаракатланади.
Қурилиш даврида тирбандлик кучайиши мумкин. Автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда интервали одатий жадвалдагидан бироз узунроқ бўлиши эҳтимоли бор.
Ишлар давомида зарурат туғилса, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин, бошқарма бу ҳақда алоҳида хабар қилади. Йўловчилардан қатновларни олдиндан режалаштириш сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter