Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошшаҳартрансхизмат» автобусдан тушириб юборилган кекса аёл воқеасига изоҳ берди

«Тошшаҳартрансхизмат» автобусдан тушириб юборилган кекса аёл воқеасига изоҳ берди

Фото:«Uznews.uz»

Бугун ижтимоий тармоқларда яна жамоат транспорти билан боғлиқ можаро акс этган видео тарқалди.

Унда 51-автобус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачининг кекса аёлга қўпол муомалада бўлиб, автобусдан тушириб юборгани акс этган. Воқеа жамоатчилик ўртасида мунозараларга сабаб бўлди.

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан шошилинч тарзда комиссия тузилиб, ўрганилган. Ҳайдовчи ва чиптачидан воқеа юзасидан тушунтириш хати олинган.

«Албатта, ҳайдовчи ва чиптачи касб одобига риоя этмагани, муомала маданиятини бузганлиги, йўловчига қўпол муомалада бўлгани учун тўла айбдор. Уларга нисбатан ички тартибдан келиб чиқиб интизомий жазо белгиланди. Ҳайдовчи ва чиптачига нисбатан хайфсан эълон қилинди. 

Бироқ ҳайдовчи ва чиптачи сўзларига кўра, кекса аёл ўзи айтганидек биринчи марта эмас, балки бир неча марта автобусда бепул юрган. Аёл у текинга автобусдан фойдаланиши ҳуқуқи борлигини айтган. Аммо бунга ҳеч қандай асос мавжуд эмас» дейилади хабарда.

Шу боис ҳайдовчи ва чиптачи уни автобусдан тушириб юборган.

Шаҳар йўловчи транспортида (автобусда) бепул юриш ҳуқуқини олган фуқаролар тоифалари рўйхати билан  қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Аввалроқ, ногирон кишини автобусга миндиришни истамаган ҳайдовчи жазоланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг