Туман ҳокими республика прокурори бўлди

Фархат Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди. Айни хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.
Манбамизга кўра, Фархат Алламбергенов 1972 йилда туғилган. Адлия катта маслаҳатчиси (полковник) унвонига эга.
Меҳнат фаолиятини туман прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаган Ф.Алламбергенов қарийб 20 йил давомида тизимда турли вазифаларда фаолият кўрсатган. Ўтган вақт мобайнида у Қорақалпоғистоннинг учта туманида прокурор бўлгани айтилади.
Кейинги уч йилдан бери Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаган Ф.Алламбергенов 2018 йилнинг ноябрида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланган Хидир Каримов ўрнини эгаллади.
Хидир Каримов қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter