Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

USAID: эшитиш қобилиятини йўқотган инсонлар учун лойиҳа

USAID: эшитиш қобилиятини йўқотган инсонлар учун лойиҳа

25 июнь куни Тошкентда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) IT4Everyone дастури доирасида ташкил этилган эшитиш қобилияти заиф инсонлар учун махсус онлайн IT курслари битирувчиларига сертификат топширилди.

IT академияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастур доирасида 2024 йилнинг 18 мартидан 29 апрелига қадар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 115 нафар вакил имо-ишора тили фойдаланувчиларига мослаштирилган ижтимоий медиа маркетинги (SMM) онлайн сабоқларида иштирок этди.

Энг яхши 25 битирувчи лойиҳанинг иккинчи босқичи – IT компанияларига саёҳатлар ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида бўлиб ўтадиган ёзги лагерда қатнашади.

«Бу ташаббус нафақат ўқитиш ва таълим, балки ўз-ўзига ишонч ва замонавий бизнес муҳитига мазмунли интеграциялашув йўлидир. Биргаликда биз ҳар бир инсон ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлган кучлироқ, янада инклюзив жамият қурмоқдамиз», – дейди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори вазифасини бажарувчи Эдвард Михалски.

IT4Everyone лойиҳаси Марказий Осиёда эшитиш қобилиятини йўқотган инсонларнинг иш қобилиятини яхшилаш учун уларга махсус онлайн курсларни таклиф этади. Лойиҳанинг мақсади минтақадаги рақамли инклюзивлик ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришдан иборат. Онлайн тренингларга it4everyone.uz платформаси орқали қатнашиш мумкин.

Аввал хабар берганимиздек, USAID Ўзбекистондаги ижтимоий заиф ва ногиронлиги бўлган аёлларни рақамли иқтисодиётга жалб қилишга қаратилган дастурни ҳам амалга оширган. Битирувчиларга дастур якунида ишга жойлашиш ва ўз стартап бизнесини бошлаш имконияти тақдим этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг