Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Валломати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» – Комил Алламжонов.

«Валломати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» – Комил Алламжонов.

Кеча Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси мактаб ўқувчиси ва унинг оила аъзолари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу хабарга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов муносабат билдирди.

«Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчисини калтаклашда иштирок этган кимки бўлса, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланади. Бу бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига керакли кўрсатмалар берилди. Валломати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», – деб ёзди Комил Алламжонов.

Маълумот ўрнида, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мазкур ҳолатни шахсан ўзи назоратга олганини таъкидлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг