Мактабларда бир ўқитувчига неча нафар ўқувчи тўғри келади?

Cтатистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида бир нафар ўқитувчи (ўриндошларсиз)га ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келмоқда.
Ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 17 нафар
- Андижон вилояти — 14 нафар
- Тошкент вилояти — 14 нафар
- Наманган вилояти — 13 нафар
- Самарқанд вилояти — 13 нафар
- Фарғона вилояти — 12 нафар
- Сирдарё вилояти — 12 нафар
- Сурхондарё вилояти — 11 нафар
- Жиззах вилояти — 11 нафар
- Хоразм вилояти — 11 нафар
- Бухоро вилояти — 11 нафар
- Қашқадарё вилояти — 11 нафар
- Қорақалпоғистон Респ. — 9 нафар
- Навоий вилояти — 9 нафар
Маълумотларга кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар(ўриндошларсиз)нинг умумий сони 564,9 минг нафарни ташкил этган. Умумтаълим муассасалари сони эса 10 943 та.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter