Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда 5 кун ва медиага янгича қараш (фото)

Хоразмда 5 кун ва медиага янгича қараш (фото)

Фото: Контент маркази

Жорий ҳафта давомида Хоразмдаги Ёшлар маркази заллари оддий тренинг жойи эмас, балки фикрлар тўқнашган, ғоялар туғилган ва контент реал вақтда яратилган жонли майдонга айланди.

Кимдир биринчи марта камерани қўлга олди, кимдир ўз контентига бошқача кўз билан қарашни ўрганди, яна кимдир эса аудитория билан мулоқот қилиш услубини бутунлай ўзгартирди. Энг муҳими — иштирокчилар амалда қўллаш мумкин бўлган медиа инструментлари билан қайтдилар.

Медиаҳафталик шунчаки ўқув эмас, балки медиа муҳитда қандай фикрлаш ва қандай ишлаш кераклигини ҳис қилдирган жараёнга айланди. Бу ерда контент яратиш — фақат вазифа эмас, балки масъулият ва таъсир экани яна бир бор англанди.

Маълумот ўрнида: келаси ҳафтада «Медиа ҳафталик» маёғи Сурхондарё вилоятига йўл олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг