«Артемида-2» миссияси зафарли якунланди
«Артемида-2» миссияси экипажи.
«Артемида-2» миссияси экипажи Ойнинг орқа томони бўйлаб амалга оширилган тарихий 10 кунлик саёҳатни якунлаб, Тинч океанига муваффақиятли қўнди.
Бу инсониятнинг 1972 йилдан буён Ой томон ташлаган илк улкан қадами бўлди. Фазогирлар нафақат Ернинг табиий йўлдошига яқин боришди, балки унинг бизга кўринмас, сирли томонини ҳам ўз кўзлари билан кўриб қайтишди.
«Орион» фазовий кемаси инсоният тарихида мисли кўрилмаган масофага — Ердан нақ 406 608 километр олисгача етиб борди. Бу фазовий саёҳатлар тарихидаги энг юқори нуқта сифатида муҳрланди.
Янги қаҳрамонлар — «Артемида-2» миссияси экипажи аъзолари:
- Рид Уайзмен — миссия командири. Тажрибали учувчи ва Халқаро коинот станциясида ишлаган NASA астронавти.
- Виктор Гловер — учувчи. У Ой орбитасига чиққан илк афроамерикалик фазогир сифатида тарихга кирди.
- Кристина Кук — миссия мутахассиси. У Ойга парвоз қилган илк аёл киши бўлди. Кристина, шунингдек, аёллар орасида коинотда энг узоқ вақт қолиш бўйича рекордчи ҳисобланади.
- Жереми Ҳансен — миссия мутахассиси. Канадалик фазогир, у Ой орбитасига чиққан илк АҚШ фуқароси бўлмаган шахсга айланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter