Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
ДХХ ва ИИО томонидан ноқонуний миграцияга қарши ўтказилган тезкор тадбирларда икки ҳолат фош этилди:
Наманган шаҳрида консалтинг фирма раҳбари фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 10 минг доллар талаб қилган ва 1,5 минг доллар олган вақтида ушланди.
Яна бир консалтинг фирма иш юритувчиси фуқарони Латвияга ишга жўнатиш баҳонасида 2 минг доллар олган пайтида қўлга олинди.
Ҳар икки ҳолат бўйича ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилди, тергов давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter