Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эҳтиёжманд оила хотин-қизларига имтиёз берувчи тавсияномалар учун қабул бошланди

Эҳтиёжманд оила хотин-қизларига имтиёз берувчи тавсияномалар учун қабул бошланди

Фото: Zamin.uz

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари учун қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида тавсиянома бериш жараёни бошланди. Аризалар «my.gov.uz» ягона портали орқали электрон шаклда қабул қилинмоқда.

Тавсияномалар 4 минг нафар хотин-қиз учун ажратилади. Ариза топшириш 8 июнга қадар давом этади.

Мазкур имтиёз эҳтиёжманд оилалардаги қизларнинг олий таълимга кириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Тавсиянома олган абитуриентлар танловда алоҳида қўшимча қабул параметрлари асосида иштирок этади.

Белгиланган мезонларга кўра, «Ижтимоий реестр»га киритилган оилаларнинг хотин-қизларига тавсиянома берилади.

Шунингдек, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, ота-онасидан бири ёки ҳар иккиси вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар ҳам мазкур тоифага киритилган.

Турмуш ўртоғи вафот этган ва вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган аёллар, ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар ҳам тавсиянома олиш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, икки ва ундан ортиқ фарзандни тарбиялаётган, ижарада яшовчи ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари ҳамда ота-онасидан бири ёки ҳар иккиси биринчи ё иккинчи гуруҳ ногирони бўлган оилалардаги хотин-қизлар учун ҳам имтиёз назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг