Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги янги туманга ҳоким тайинланди

Қашқадарёдаги янги туманга ҳоким тайинланди

Фото: Chiroqchi.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала тумани ташкил этилди.

Шунингдек, Жўраев Хуррам Абдуразикович Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳокими этиб тайинланди ва шу муносабат билан Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Эркаев Нодир Худойбердиевич Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди ва шу муносабат билан вилоят ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг