Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яқинда ташкил этилган вазирликнинг номи ўзгаради

Яқинда ташкил этилган вазирликнинг номи ўзгаради

Фото: «Xabar.uz»

Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди.

2023 йил 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади.

2024 йилдан, жумладан, қуйидагилар учун ҳар йили 500 миллиард сўм ажратилади:

  • «яшил белбоғ», «яшил боғ» ва «яшил жамоат парк»лар ҳамда «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;
  • асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;
  • ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш.

Шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Табиат ресурслари вазирлиги 2023 йил 1 январда ташкил этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг