Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Йил одами» номига даъвогарлар маълум бўлди

«Йил одами» номига даъвогарлар маълум бўлди

Фото: «Zoltan Balogh / AP»

Американинг «Time» журнали «Йил одами» унвонига даъвогарларни аниқлади. Номзодлар рўйхати газета веб-сайтида эълон қилинди.

Мукофот муаллифлари рўйхатга тўртта номзодни киритишди: америкалик сиёсатчилар Дональд Трамп ва Жо Байден ҳамда юқумли касалликлар бўйича мутахассис Энтони Фаучи. Қисқартирилган рўйхатга коронавирус пандемияси пайтида инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга уринган тиббиёт ходимлари ҳам киритилган. Ғолиб жума куни эълон қилинади.

«Time» журнали «Йил одами»ни 1927 йилдан бери эълон қилиб келади. Нашр 365 кун давомида мамлакатга ва дунёга энг катта таъсир ўтказган бир ёки бир нечта одамни танлаб олади.

2019 йилда дунё экологлар ҳаракатининг етакчиларидан бирига айланган фаол эколог, швециялик мактаб ўқувчиси, 16 ёшли Грета Тунберг «Time» журналининг «Йил одами» бўлганди. Бир йил аввал эса журнал муаллифлари мукофотни ўз дунё қарашлари ва текширувлари учун тазйиққа дучор бўлган журналистларга беришганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг